Davr Bank номи ўзгаради
9 октябрь куни Тошкент шаҳрида Davr Bank акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши бўлиб ўтди.
Ушбу йиғилиш банк назорати Озарбайжон Халқаро банкига ўтганидан кейинги илк йиғилиш бўлди.
Унда акциядорлар банкнинг фирма номини “ABB Davr Bank” акциядорлик жамиятига ўзгартиришни маъқуллади.
Янги ном устав давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб қўлланилади. Bank фаолиятида эса ABB Davr савдо белгиси фойдаланилади.
@bankir
Post #9518
13.7K

- 🤔 28
- 👍 5
- 👎 5