UzAuto Motors компаниясини сотиб олишга учта давлатдан инвесторлар қизиқиш билдирди
Улар АҚШ, Жанубий Корея ва Хитойдан бўлиб, UzAuto Motors ҳамда UzAuto Motors Powertrain компанияларини сотиб олишга қизиқиш билдирган.
Инвесторларнинг қизиқиши компанияларни муайян харидорга сотиш бўйича қарор қабул қилинганини англатмайди. Хусусийлаштириш очиқ халқаро савдолар орқали амалга оширилади.
Ҳозирда савдоларни ташкил этиш сценарийси ишлаб чиқилмоқда. Кейинги босқичларда активлар халқаро даражада баҳоланади, аудитдан ўтказилади ва инвесторлар учун таклифлар эълон қилинади.
Бу ҳақда Давлат активларини бошқариш агентлиги директори Соҳибжон Муродов 8 октябрь куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилди.
@bankir
Post #9481
11.7K

- 👍 25
- 👎 22
- 🤔 5
- 🔥 1