Ўзбекистоннинг халқаро захираларида олтиннинг физик ҳажми рекорд даражага етди
Марказий банк маълумотларига кўра, сентябрь ойида Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари ҳажми 5 млрд 546 млн долларга камайди.
Натижада 1 октябрь ҳолатига кўра, умумий захиралар ҳажми 66 млрд 589 млн долларни ташкил этди.
Ушбу пасайиш жаҳон бозорида ой давомида олтин нархи 9 фоизга арзонлашгани билан изоҳланади.
Шу билан бирга, хорижий валютадаги захира активлари ҳам мазкур ойда 703 млн долларга камайган.
Бироқ захирадаги олтиннинг соф физик ҳажми 7,33 тоннага кўпайиб, 446,16 тоннага етди. Бу янги рекорд ҳисобланади.
@bankir
Post #9473
13.5K

- 👍 19
- 🤔 3
- 🔥 2
- 👎 1