Банк ва тўлов иловалари кесимида киберўғрилик статистикаси эълон қилинди
Кибержиноятларга қарши курашиш департаменти маълумотларига кўра, август ойида республика бўйича 4 866 та киберўғрилик жинояти қайд этилган.
Шундан 1 717 таси тўлов ташкилотлари ҳамда банкларнинг мобил иловаларидан фойдаланиш жараёни билан боғлиқ ҳолда содир этилган.
Эълон қилинган рўйхатда жабрланувчилар сони бўйича Халқ Банкининг Xazna иловаси 438 та ҳолат билан биринчи ўринда қайд этилган.
Департамент ушбу статистикани очиқлашдан кўзланган асосий мақсад банклар ва тўлов ташкилотларини киберхавфсизликни янада кучайтиришга ундашдан иборат эканини маълум қилди.
@bankir
Post #9472
14.4K

- 🤔 14
- 👍 4
- 👎 2
- 🔥 1