TGViewer
Банкир/Маҳалла банкири Банкир/Маҳалла банкири @bankir · 64.3K subscribers
Post #9431 14K
Ўзбекистон ўтган йилга қараганда уч баробар кам олтин экспорт қилди

2026 йилнинг дастлабки саккиз ойида Ўзбекистон 22 млрд 867 млн долларлик товар ва хизматлар экспорт қилди.

Бу ўтган йилнинг мос давридаги кўрсаткичдан 795 млн долларга ёки 3,4 фоизга кам. Ушбу пасайиш олтин экспортининг уч баробарга қисқариши ҳисобига юз берган.

Ўтган йилнинг дастлабки саккиз ойида мамлакат 8,3 млрд долларлик олтин экспорт қилган бўлса, жорий даврда 2,8 млрд долларлик олтин экспорт қилди.

Бироқ, олтинсиз экспорт ушбу даврда 20 млрд долларни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 31 фоизга ошган.

Ўзбекистон экспортининг энг катта қисми, аниқроғи 37 фоизи хизматлар ҳиссасига тўғри келмоқда.

Экспортда энг йирик ҳамкор мамлакат Россия бўлиб турибди. Саккиз ой ичида Россияга 3,2 млрд долларлик товар ва хизматлар экспорт қилинган.

@bankir
  • 👍 22
  • 🤔 5
More from @bankir
  1. Oct 3, 2026⚡️🇦🇹Европанинг йирик банкларидан бири Марказий Осиёда банк сотиб олмоқчи Австриянинг Rai…
  2. Oct 3, 2026Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди? 3-4 октябрь ҳафтанинг дам олиш кунларида 24 та бан…
  3. Oct 2, 2026Тошкент шаҳрида ер участкалари нархи бир йилда қарийб 10 фоизга арзонлади Марказий банк ма…
  4. Oct 2, 2026Бугун тўловлар соат 19:00 гача қабул қилинади 2 октябрь куни банклараро тўловларни қабул қ…
  5. Oct 2, 2026Кредит рекламаларида қарзни тўламаслик оқибатлари ҳақида огоҳлантириш мажбурий бўлади Марк…
  6. Oct 2, 2026📌 Мана маҳалла банкири амалда қандай ёрдам беради? Каналда маҳалла банкири ва унинг фаоли…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →