TGViewer
Банкир/Маҳалла банкири Банкир/Маҳалла банкири @bankir · 64.6K subscribers
Post #9409 7.1K
Ўзбекистоннинг Марказий Осиё иқтисодиётидаги улуши қанча?

2025 йилда Марказий Осиё мамлакатларининг умумий ялпи ички маҳсулоти 543 млрд долларни ташкил этди. Шундан 147 млрд доллари Ўзбекистон ҳиссасига тўғри келади.

Ушбу кўрсаткич билан мамлакат минтақада Қозоғистондан кейинги энг йирик иқтисодиёт бўлиб турибди. Ўзбекистоннинг Марказий Осиё иқтисодиётидаги улуши ҳам сўнгги йилларда ошиб бормоқда.

Жумладан, 2020 йилда унинг минтақа иқтисодиётидаги улуши 24,6 фоизни ташкил этган бўлса, 2025 йилга келиб бу кўрсаткич 27 фоизга етган.

Бу даврда Қозоғистоннинг улуши, аксинча, 60,2 фоиздан 56,4 фоизгача камайган. Қирғизистоннинг улуши 2,8 фоиздан 4,2 фоизгача, Тожикистонники эса 2,8 фоиздан 3,3 фоизгача ошган. Туркманистоннинг улуши эса 9,5 фоиздан 9,2 фоизгача пасайган.

@bankir
  • 👍 12
  • 👎 3
  • 🔥 2
  • 🤔 1
More from @bankir
  1. Sep 28, 2026🏦Hamkorbank кейси Бизнесда кредит олиш осон қарор эмас. Айниқса, гап миллиардлар ҳақида к…
  2. Sep 28, 2026Post #9401
  3. Sep 28, 2026Доллар тушди 29 сентябрь учун долларнинг расмий курси 11 806,97 сўмдан🔽(-18,43 сўм) ҳисоб…
  4. Sep 28, 2026Сўмдаги омонатларнинг ўртача ставкаси пасайиб бормоқда Марказий банк маълумотларига кўра,…
  5. Sep 28, 2026Бугун тўловлар соат 21:00 гача қабул қилинади 28 сентябрь куни банклараро тўловларни қабул…
  6. Sep 28, 2026Тиббий жиҳозлар хариди бўйича ўтказилган 14 млрд сўмлик тендер бекор қилинди Рақобат қўмит…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →