Сўмдаги омонатларнинг ўртача ставкаси пасайиб бормоқда
Марказий банк маълумотларига кўра, август ойида сўмдаги омонатларнинг ўртача йиллик ставкаси 17,2 фоизни ташкил этди.
Солиштириш учун, ўтган йилнинг шу ойида бу кўрсаткич 19,8 фоизга тенг бўлганди.
Шундай қилиб, миллий валютадаги муддатли депозитларнинг ўртача йиллик ставкаси бир йилда 2,6 фоиз бандга пасайган.
Чет эл валютасидаги муддатли депозитларнинг ставкалари эса, аксинча, ошган. Ўтган йилнинг август ойида уларнинг ўртача даромадлилиги 5 фоиз бўлган бўлса, жорий йилнинг август ойида 5,5 фоизни ташкил этган.
Эътиборлиси, март ойида уларнинг ўртача ставкаси 4 фоиздан ҳам пастлаб кетганди. Бироқ шунга қарамай, Ўзбекистонда доллар курсининг қадрсизланиши фонида у яна кўтарилган.
@bankir
Post #9399
10K

- 👎 11
- 🤔 4
- 👍 2