❓Кредитми ёки лизинг? Бизнесга пул керак бўлганда қайси бири фойдалироқ?
Тасаввур қилинг, бизнесингизга 1 млрд сўмлик ускуна керак. Сизда 2 йўл бор. Кредит олсангиз, банк сизга пул беради ва ускунани сотиб оласиз. Лизингда эса банк ускунани сиз учун сотиб олади, сиз уни ишлатиб, пулини бўлиб тўлайсиз.
Қайси бири арзонроқ тушади? Ўзбекистон банкларидаги кредит ва лизинг таклифларини солиштириб кўрамиз:
Банклардаги бизнес кредитлари:
🏦 InfinBank — “Infin Yuksalish” кредити
◦ муддати — 7 йилгача;
◦ фоиз ставкаси — 18,99%;
◦ миқдори — 1 млрд сўмгача;
◦ мақсади — айланма маблағ, хомашё, товар ва бошқа жорий харажатлар.
🏦Hamkorbank — инвестиция лойиҳалари учун
◦ муддати — 5 йилгача;
◦ фоиз ставкаси — 22%дан;
◦ миқдори — 5 млрд сўмгача;
🏦 Ipak Yuli Bank — айланма маблағ учун
◦ муддати — 18 ойгача;
◦ фоиз ставкаси — 24% дан;
◦ миқдори — 10 млн доллар эквивалентигача;
🏦 Aloqabank — “Biznes uchun” кредити
◦ муддати — 3 йилгача;
◦ фоиз ставкаси — 25% дан;
◦ миқдори — 2 млрд сўмгача;
◦ имтиёзли давр — 6 ойгача.
🏦 Agrobank — “Экспресс-оборот”
◦ муддати — 3 йилгача;
◦ фоиз ставкаси — 26–27%;
◦ миқдори — 3 млрд сўмгача;
◦ мақсади — айланма маблағни тўлдириш.
🏦 Agrobank — “Экспресс-кредит”
◦ муддати — 5 йилгача;
◦ фоиз ставкаси — 26–27%;
◦ миқдори — 5 млрд сўмгача;
◦ мақсади — бизнес эҳтиёжларини молиялаштириш.
Банклардаги лизинг таклифлари:
🏦 InfinBank
◦ муддати — 3 йилгача;
◦ фоиз ставкаси — 22%дан;
◦ таъминот — камида 55% гаров ёки камида 40% аванс.
◦ мақсади — ускуна, транспорт, бино-иншоот ва бошқа асосий воситалар.
🏦 Ipak Yuli Bank
◦ муддати — 5 йилгача;
◦ фоиз ставкаси — 26%;
◦ миқдори — 500 млн сўмдан;
◦ таъминот — гаров ёки учинчи шахс кафиллиги.
🏦 Aloqabank
◦ муддати — 3 йилгача;
◦ фоиз ставкаси — 26%;
◦ молиялаштириш — ускуна қийматининг 70%игача;
◦ имтиёзли давр — 6 ойгача.
🏦 BRB
◦ муддати — 5 йилгача;
◦ фоиз ставкаси — 27%;
◦ миқдори — 100 млрд сўмгача, лекин объект қийматининг 80%идан ошмайди;
◦ имтиёзли давр — 12 ойгача.
🏦 Hamkorbank
◦ муддати — 13 ойдан 8 йилгача;
◦ фоиз ставкаси — 28%;
◦ миқдори — чеклов кўрсатилмаган;
◦ таъминот — объект нархининг камида 30%и.
Муҳим! Энг паст фоиз ҳар доим ҳам энг арзон вариант эмас.
Агар бизнесга айланма маблағ керак бўлса, кредит мантиқлироқ. Қиммат ускуна ёки техника олмоқчи бўлсангиз, лизинг вариант бўлиши мумкин, бу ҳолатда катта суммани бирданига харидга тикиб қўймайсиз.
@bankir
Post #9394
11.9K
- 👍 9
- 👎 7
- 🤔 5
- 🔥 4