Ўзбекистонда уй-жой савдоси бир йилда қарийб 20 фоизга ўсди
2026 йилнинг январь-август ойларида Ўзбекистонда жами 222,5 мингта уй-жой олди-сотди битими расмийлаштирилди.
Бу ўтган йилнинг мос давридаги битимлар сонидан 34,6 мингтага ёки 18,4 фоизга кўп. Савдоларнинг катта қисми Тошкент шаҳрига тўғри келади.
Битимлар сони бўйича энг йирик ўсиш ҳам пойтахтда кузатилиб, савдолар ҳажми бир йилда 27,5 фоизга ўсган.
Ундан кейинги энг йирик ўсиш пойтахтга яқин ҳудуд – Сирдарё (25,4%) ва Андижон (23,8%) вилоятларида қайд этилган.
@bankir
Post #9388
14.8K

- 🤔 21
- 👎 15
- 👍 10