❗️ Wildberries'да сотувчилар зарар кўраётгани айтилмоқда
Ижтимоий тармоқларда, WB ҳар бир сотувдан «тўловни ташкил қилиш комиссияси»ни ушлаб қолади, деган хабарлар пайдо бўлди.
Бу харидор картасидан тўловни ўтказиб бериш учун ҳақ. Муаммо шундаки, бу пул учун WB на ЭҲФ (электрон ҳисобварақ-фактура), на бошқа ҳужжат беради. Оддий тилда: пулингиз кетди, лекин қўлингизда буни исботлайдиган қоғоз йўқ дейилади хабарда.
Бу нима учун муҳим?
ҚҚС тўловчиси ЭҲФ асосида тўлаган солиғининг бир қисмини қайтариб олиши мумкин. Ҳужжат бўлмаса — қайтариб ололмайди ва харажатини ҳам солиқда ҳисобга киритолмайди. Яъни сотувчи бир хизмат учун икки марта йўқотади. Маҳаллий сотувларга фискал чек берилмаслиги эса ҳисоботдаги бўшлиқни янада катталаштиради.
@bankir
Post #9384
15.1K

- 👍 28
- 👎 12
- 🤔 8