❗️ Тадбиркорнинг гаров пулини қайтариш: нималар ўзгармоқда?
Энди жиноят иши доирасида тадбиркордан олинган гаров пулини қайтариш тартиби соддалаштирилади. ПФ-175 билан тадбиркор учун иккита муҳим ўзгариш белгиланди:
Суд қарорини чўзиб юриб бўлмайди
Суд гаров пулини қайтариш ҳақида қарор чиқарса, бу ҳужжат дарҳол ижро этилиши керак.
Пул кечикса, фоиз ҳисобланади
Гаров пули белгиланган муддатда қайтарилмаса, ҳар бир кечиккан кун учун Марказий банкнинг асосий ставкасидан келиб чиқиб йиллик фоиз ҳисобланади.
Фоиз гаров пули сақланаётган идорадан ундирилади.
@bankir
Post #9381
13.7K