14088. Кўпчилик мусулмонлар жаннат башорати берилган эркакларни биладилар, аммо мусулмон аёлларидан жаннат башорати берилган аёлларни билмайдилар. Абдуллоҳ ибн Жаъфар ибн Абу Толиб ривоят қилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Менга Хадичага жаннатдаги бир уй ҳақида хушхабар бериш буюрилди. У уйда ҳеч қандай шовқин-сурон ва машаққат бўлмайди», дедилар. Имом Суютий ривояти.
Изоҳ: Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Жаброил Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга келиб, «Эй Аллоҳнинг Расули, Хадижа сизга бир идишда нонхуруш [ёки таом, ёки шарбат] олиб келяпти.
Олдингизга келганда унга Роббининг ва менинг номимдан салом айтинг ҳамда унга жаннатда ичида ғавғо ҳам, чарчоқ ҳам бўлмаган, ғовак дурдан бўлган бир уйнинг башоратини беринг», деди».
Имом Бухорий ривояти.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
Post #32173
4.86K

- ❤ 116
- 😢 79
- 👍 23
- 🔥 3
- 🤩 3