TGViewer
arabic.uz (hikmatlar) arabic.uz (hikmatlar) @arabicuz · 38.3K subscribers
Post #32172 4.74K
Ҳидоят

📜"У аҳлига: «Туриб туринглар, албатта, мен ўтни кўриб қолдим. Балки, у ердан сизга бирор хабар ёки исинишингиз учун бир тутам чўғ олиб келарман», – деди", Қосос сураси, 29 - оят

Имом Бағавий оятнинг тафсирида айтди: "Мусо алайҳиссалом жуда ғаюр, рашкчи киши эди. Аёлини бошқалар кўрмаслиги учун ҳамроҳлар (карвон) билан бирга юрмас эди. Адашиб қолиб, оловни кўрган вақтида, у орқали йўл топишни истади. Лекин у олов эмас, балки нур эди".

◽️Изоҳ: "Тафсири Қуртубий"да ушбу оят қўйидагича тафсир қилинади: Ибн Аббос ва бошқалар айтдилар: «Бу ҳодиса Мусо алайҳиссалом муддатни ўтаб бўлиб, оиласи билан йўлга чиққанда содир бўлди. У Мадян томондан келаётган ва Мисрга боришни ирода қилган эди. У йўлдан адашиб қолди. Мусо алайҳиссалом жуда рашкчи киши эди. Одамлар аёлини кўриб қолмасинлар, деб рашк қилганидан улар билан кечаси бирга юрар, кундузи эса улардан ажралиб олар эди. Аллоҳ таолонинг азалий илмида ўтган тақдир сабабли у ҳамроҳларидан адашиб қолди ва бу жуда қоронғи кеча эди».
Муқотил айтди: «Бу қиш фаслидаги жума кечаси эди».
Ваҳб ибн Мунаббиҳ айтди: «Мусо алайҳиссалом Шуайб алайҳиссаломдан онасининг олдига қайтишга ижозат сўради. У ижозат бергач, аҳли ва қўй-эчкилари билан йўлга чиқди. Йўлда, совуқ ва қорли қиш кечасида унга бир ўғил фарзанд туғилди. У йўлдан адашиб, чорваси ҳам тарқалиб кетган эди. Мусо чақмоқтошни чақди, аммо ундан ҳеч қандай олов чиқмади. Шу пайт йўлнинг чап томонида, олисдан бир оловни кўриб қолди ва аҳлига: “Кутиб туринглар (яъни шу турган жойингизда турингиз), мен бир оловни кўриб қолдим”, деди».
Ибн Аббос айтди: «У олов томон юриб борганида, оловнинг бир сидр (ёки анор, чилонжийда) дарахтида эканини кўрди. У ушбу нурнинг гўзаллиги ва дарахтнинг ниҳоятда яшнаб-яшил бўлиб турганидан ҳайратда тўхтаб қолди. Оловнинг шиддатли ҳарорати дарахтнинг гўзал яшиллигини ўзгартирмас, дарахт шарбатининг кўплиги ва баргларнинг майин яшиллиги эса олов нурининг гўзаллигини сўндирмас эди».
Маҳдавий эса шундай эслатди: «Ривоят қилинишича, у оловни чакалакзор (сертикон) дарахтда кўрди ва унга томон интилди. Аммо олов ундан узоқлашди. У орқага қайтган эди, дилида хавфни туйди. Сўнг олов унга яқинлашди ва Аллоҳ азза ва жалла дарахт томондан унга сўзлади».
Мовардий айтди: «У Мусонинг назарида олов эди, Аллоҳ таолонинг ҳузурида эса нур эди».

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
  • ❤ 61
  • 👍 34
  • 😢 28
  • 🤩 5
  • 🔥 3
More from @arabicuz
  1. Oct 17, 202614090. Руҳлар фақат Унинг муҳаббати билан таскин топадиган, қалблар фақат Унинг зикри била…
  2. Oct 16, 202614089. 1912 йилда Аҳмад Закий пошшо араб тили ёзувига тиниш белгиларини киритди. Араблар э…
  3. Oct 16, 2026Қадар 📜Фиръавн Мусо келишидан қўрқиб минглаб гўдакларни сўйдирди.. Мусо алайҳиссалом келг…
  4. Oct 16, 2026Ажал ва амал 📜Сен дунёга келиш вақтингни ҳам, туғилган жойингни ҳам танламагансан. Худди…
  5. Oct 16, 202614088. Кўпчилик мусулмонлар жаннат башорати берилган эркакларни биладилар, аммо мусулмон а…
  6. Oct 16, 202614087. Ғазабнинг энг яхши даво, муолажаси — бироз кутиб туришдир. Яъни, муносабат билдириш…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →