Ажал ва амал
📜Сен дунёга келиш вақтингни ҳам, туғилган жойингни ҳам танламагансан. Худди шундай, кетиш (вафот этиш) соатингни ва қайси жойда вафот қилишингни ҳам танлай олмайсан. «Ҳеч бир жон қайси ерда ўлишини ҳам билмас», Луқмон сураси, 34-оят.
Сен дунёга қадар билан келдинг ва белгиланган ажал билан кетасан. Келиш ва кетиш оралиғидаги умр эса, танлов қилишинг ва амал қилишинг учун берилган. Охиратдаги оқибатинг эса қилган амалларингга боғлиқ бўлади.
◽️"Албатта, Соат илми ёлғиз Аллоҳнинг ҳузуридадир. Ёмғирни У ёғдирур. Бачадонлардаги нарсани ҳам У билур. Ҳеч бир жон эртага нима касб қилишини билмас. Ҳеч бир жон қайси ерда ўлишини ҳам билмас. Албатта, Аллоҳ ўта билувчидир, ўта хабардордир", Луқмон сураси, 34 - оят.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
Post #32174
5.85K

- ❤ 117
- 😢 64
- 👍 21
- 🔥 4
- 😱 3