TGViewer
arabic.uz (hikmatlar) arabic.uz (hikmatlar) @arabicuz · 38.2K subscribers
Post #32164 3.46K
талаби илм

📜Илм жуда кўп, умр эса жуда қисқа

◽️Уламолардан бирлари айтадилар: «Агар ишимнинг аввалида кейинги англаганларимни билганимда эди, кутубхонамнинг учдан бири билан кифояланган бўлардим. Учдан бири ҳам аслида жуда кўп»

◽️Яна бирлари айтадилар: «Китобларнинг шундай мастлиги ва лаззати борки, у барча моддий ва жисмоний лаззатлардан устундир»

◽️Яна бирлари айтадилар:«Бироз вақт ўтиб англайсизки, илм қирғоқсиз бир денгиздир, умрингиз у(илм денгизининг)нинг соҳилига ҳам ета олмайди»

◽️Яна бирлари айтадилар: «Талаба ҳадис илмининг ўзигагина бутун умрини бағишласа ҳам, ҳадис мунаққидлари айтганидек, унинг бир қисмига ҳам ета олмайди»

◽️Ибн Аббос розиаллоҳу анҳумо айтадилар: «Илм санаб битиб бўлмайдиган даражада кўпдир, шунинг учун ҳар бир нарсанинг энг гўзалини (яхшисини) олинглар»

◽️Ибн Ҳазм айтадилар: «Кимда-ким олий илмларни эгаллашга қодир бўла туриб, ўзини қуйи илмлар билан банд қилса ва олийсини тарк этса, у буғдой унадиган унумдор ерга жўхори эккан кишига ўхшайди...
Илмларнинг энг улуғи эса сени Холиқингга яқинлаштирадиган, Унинг розилигига эришишга ёрдам берадиган илмдир
".

🔖Абу Ҳурайра розиллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: шундай дедилар: «...Ким илм излаб йўлга тушса, Аллоҳ унга жаннат йўлини осон қилиб қўяди", Имом Муслим ривояти.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
  • ❤ 66
  • 😢 30
  • 👍 20
  • 🔥 4
  • 🤩 1
More from @arabicuz
  1. Oct 14, 202614082. Ақидангиз тўғрилигини текшириб кўринг Мусулмон кишида фақатгина унинг ақидаси тўғри…
  2. Oct 14, 202614081. Аллоҳ таолонинг гўзал исмлари ва олий сифатларини васила қилиб Унга дуо қилиш дуони…
  3. Oct 13, 202614080. Шахсиятга боғланиб қолиш, шайхлик ёки раҳбарликка қаттиқ интилиб, талаб қилиш - тар…
  4. Oct 13, 202614079. Суфён Саврий раҳимаҳуллоҳ: “Мен учун ниятимни тўғрилашдан кўра оғирроқ бўлган бирор…
  5. Oct 13, 2026Биррул волидайн 📜Ота-она билан муносабатда фарзандлар йўл қўядиган асосий хатолар Ота-она…
  6. Oct 13, 202614078. Молик ибн Анас раҳимаҳуллоҳ, Қурайшлик бир йигитга: «Эй биродаримнинг ўғли! Аввало…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →