14081. Аллоҳ таолонинг гўзал исмлари ва олий сифатларини васила қилиб Унга дуо қилиш дуонинг ижобат бўлиши сабабларидан
Охирги ташаҳҳуддан кейин, салом беришдан олдин қилинадиган дуо
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидга кирдилар. Бир киши намозини адо этиб бўлган ва ташаҳҳудда ўтирган ҳолда шундай дер эди: «Аллоҳумма инний ас-алука йаа Аллоҳу би аннакал Вааҳидул Аҳадус Сомадулллазий лам йалид ва лам йуулад, ва лам йакул лаҳуу куфуван аҳад, ан тағфиро лий зунуубий, иннака антал Ғофуурур-Роҳийм».
«Эй Аллоҳ! Мен Сендан — Сенинг Воҳид, Аҳад ва Сомад (беҳожат, ҳамма Унга муҳтож бўладиган) Зот эканинг, туғмаганинг ва туғилмаганинг ҳамда Сенга ҳеч ким тенг бўлмагани билан (васила қилиб) сўрайманки, менинг гуноҳларимни кечиргин. Албатта, Сен Кечирувчи ва Раҳмли Зотдирсан».
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «У мағфират қилинди, у мағфират қилинди, у мағфират қилинди», дедилар.
Абу Довуд ривояти.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
Post #32163
5.96K

- ❤ 105
- 😢 63
- 👍 17
- 🔥 11
- 🤩 1