14072. Одамларнинг ҳожатларини адо этиш — ибодатдир
Имом Шаъроний ўзларининг «Лавоқиҳул анворал қудсийя» китобида ривоят қиладилар: “У зот имом Жалолиддин Маҳаллийни маҳалладаги кекса кампирлардан бирига нон
ёпиб бераётганини кўриб қолди. Унга: «Бу сизни илмдан чалғитмайдими?!» деб сўради.
Шунда имом: «Биз умримизни илм билан машғул бўлиб ўтказдик, илмнинг офатлари эса кўп, ундан омон қоладиганлар жуда оз. Устозларимиздан бирортаси вафотидан кейин тушда кўрилса: «Аллоҳ мени мағфират қилди», деганида, бунга фақат одамларнинг ҳожатини чиқариш эвазига эришганини айтган. Одамлардан кимнидир мағфират қилингани ҳақида эшитган бўлсам, айнан шу каби амали сабабли бўлган экан», дея жавоб бердилар.
Жалолиддин Маҳаллийнинг шундай одатлари бор эди: У зот совуқ ва ёмғирли кечаларда маҳалладаги қария аёлларнинг олдига бориб, бозордан бирор ҳожатлари бор-йўқлигини сўрар ва уларни бажариб, адо этиб берар эдилар.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
Post #32150
2.74K

- ❤ 82
- 😢 31
- 👍 20
- 🔥 8
- 🤩 1