TGViewer
arabic.uz (hikmatlar) arabic.uz (hikmatlar) @arabicuz · 38K subscribers
Post #32118 2.64K
Тоат

📜Ибодат — бўйсуниш, итоат ва таслим бўлишдир. У ишонч ҳосил қилишни шарт қилмайди. Зеро, сизга буюрилган ҳар бир нарсага албатта қаноат ҳосил қилишингиз ёки унинг ҳикматини англаб етишингиз шарт эмас.
Чунки одамларнинг ақл-заковати ва англаш даражаси турлича: бир кишига аён бўлган нарса бошқасига яширин бўлиши мумкин.
Итоатнинг ҳақиқий моҳияти - ҳатто унга амал қилиш сизга оғир келган пайтда ҳам буюрилган нарсани адо этишдир. Бундай ҳолда сабр қиласиз, нафсингиз билан курашасиз ва Аллоҳга таслим бўласиз.
Доимо ўз ҳақиқатимизни ўзимизга эслатиб туришимиз лозим: биз Аллоҳ таолонинг бандаларимиз. У бизга буюради биз итоат қиламиз ҳамда Унинг ҳикмати ва раҳматига ишонган ҳолда Унинг амрига таслим бўламиз.

Ҳофиз Умар Ҳофиз.

◽️Изоҳ: "Ҳеч бир мўмин ва мўмина учун Аллоҳ ва Унинг Расули бир ишга ҳукм қилганида, ўз ишларини ўзларича ихтиёр қилмоқ йўқ. Ким Аллоҳга ва Унинг Расулига осий бўлса, бас, батаҳқиқ, очиқ адашиш-ла адашибди", Аҳзоб сураси, 36 - оят.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «...Қачон бирон нарсадан сизларни қайтарсам, ундан четланинглар. Қачон сизларни бирон ишга буюрсам, кучингиз етганича уни бажаринглар!». Имом Бухорий ривояти.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
  • ❤ 55
  • 😢 29
  • 👍 9
  • 🤩 2
  • 🔥 1
More from @arabicuz
  1. Oct 6, 202614057. Аллома Ҳабиб Иброҳим ибн Умар ибн Ақил сўзларидан: Чарчоқни кетказиш учун тажрибада…
  2. Oct 5, 2026Неъмат 📜Ахлоқлар ҳам ризқлардир. Агар сенга мақтовга лойиқ бир хулқ насиб этган бўлса, би…
  3. Oct 5, 202614056. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ш…
  4. Oct 5, 202614055. Қалб — сендаги Аллоҳнинг омонатидир... Бас, уни зое қилишдан ёки эътиборсиз қолдири…
  5. Oct 5, 202614054. Номаҳрам бўлган (ўғил ёки қиз) билан ёзишиб, мулоқот қилаётган ҳар бир биродар ва с…
  6. Oct 4, 2026🌧Ёмғир дуо вақти Аллоҳуммағфирли маа қоддамту ва маа аххорту, ва маа асрорту ва маа аълан…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →