14055. Қалб — сендаги Аллоҳнинг омонатидир...
Бас, уни зое қилишдан ёки эътиборсиз қолдиришдан огоҳ бўл!
У — Аллоҳ азза ва жалланинг назарга соладиган жойидир...
У — инсон эгалик қиладиган энг қимматли, энг шарафли ва энг қадрли бўлган парча гўштдир...
У — Сенинг Аллоҳ томон элтадиган йўлингдир...
Чунки Аллоҳ сари сафар қилиш оёқлар билан юриш эмас, балки қалбларнинг Аллоҳ сари интилишидир...
Аллоҳ таоло айтади: "У Кунда на мол ва на ўғиллар манфаат бермас. Ким Аллоҳ ҳузурига саломат қалб ила келса, мустасно", Шуаро сураси, 88, 89 - оятлар.
Эй қалбларни айлантириб турувчи Аллоҳим, қалбларимизни динингда собит қил!
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
Post #32114
5.55K

- ❤ 133
- 😢 61
- 👍 21
- 🔥 6