ИИВ ЖХД ЙҲХХ раҳбарияти томонидан Хоразм вилоятида ўрганиш ишлари олиб борилди
ИИВ ЖХД Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати раҳбарияти томонидан Хоразм вилоятининг Урганч туманида жамоат хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва йўл инфратузилмасини яхшилаш борасида амалга оширилаётган ишлар ўрганилди.
Урганч туманида ўтган 9 ой давомида жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда криминоген вазиятни барқарорлаштириш борасида амалга оширилган ишлар ва йўл қўйилган камчиликлар ИИВ ЖХД Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати раҳбари бошчилигида туман ҳокимлиги, вилоят ИИБ раҳбарлари ва масъул идоралар вакиллари иштирокида танқидий муҳокама қилинди.
Шунингдек, "Қумровот" маҳалласида жиноятчиликнинг олдини олиш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва кузатув камераларини ўрнатиш масалалари юзасидан масъулларга топшириқлар берилди.
Йўл инфратузилмаси билан боғлиқ ўрганишларда эса пиёдалар ва велосипедчилар хавфсизлигини таъминлаш, тротуар ва велойўлаклар қуриш, авария ўчоқларида светофор ўрнатиш ҳамда йўлларнинг қарама-қарши ҳаракат йўналишларини ажратувчи нур қайтарувчи устунчалар ва бетон тўсиқлар ўрнатиш ишлари кўриб чиқилди.
Аниқланган муаммоларни бартараф этиш ва йўл ҳаракати хавфсизлигини янада ошириш бўйича мутасадди ташкилотларга тегишли топшириқ ва тавсиялар берилди.
👉 @YHXX_UZ
Post #43926
507
Forwarded from Yo‘l harakati xavfsizligi xizmati | Rasmiy kanal









