#ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН!
Избоскан туманида янги радар қурилмаси ўрнатилди
Андижон вилояти Избоскан туманидаги “Куйганёр” МФЙ ҳудудидан ўтувчи D-109 «Наманган шаҳри — Уйчи — Учқўрғон — Ҳаққулобод — Андижон шаҳри» автомобиль йўлининг 81-километрига йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ҳамда қоидабузарликларни автоматлаштирилган тарзда аниқлаш мақсадида «Радар» қурилмаси ўрнатилди.
Мазкур қурилма қуйидаги йўл ҳаракати қоидабузарликларини фото-видео қайд этиш орқали аниқлайди:
▪️ Йўлнинг ётиқ чизиқлари талабларига риоя этмаслик;
▪️ Светофорнинг тақиқловчи ишорасига амал қилмаслик;
▪️ Қарама-қарши ҳаракатланиш йўлагига чиқиш;
▪️ Белгиланган ҳаракат тезлигини ошириш.
Ҳурматли ҳайдовчилар! Йўл ҳаракати қоидаларига қатъий амал қилинг, белгиланган тезлик меъёрини сақланг ва бошқа йўл ҳаракати иштирокчиларига нисбатан ҳурмат билан муносабатда бўлинг.
Унутманг: йўл қоидаларига амал қилиш — ўз ҳаётингиз ва ўзгалар хавфсизлигини асраш демакдир!
Андижон вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Ахборот хизмати
Post #43925
666
