Витебск вилояти Городок туманида йирик чорвачилик мажмуаси барпо этилади
Хабарингиз бор, айни кунларда Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов бошчилигидаги делегация Беларусь Республикасининг Витебск вилоятида амалий ташриф билан бўлиб турибди. Ташриф доирасида Андижон сармоядорлари ташаббуси билан янги қишлоқ хўжалиги корхонасини ташкил этиш лойиҳасига старт берилди.
Городок туманидаги Клюшово қишлоғида барпо этиладиган замонавий чорвачилик ва бўрдоқичилик мажмуаси 4 минг бош қорамолни парваришлаш ҳамда гўшт етиштиришга ихтисослаштирилади. Агрокластер шаклида амалга ошириладиган лойиҳа доирасида ишлаб чиқариш инфратузилмаси билан бир қаторда турар жойлар мажмуасини ҳам ташкил этиш кўзда тутилган.
Қурилиш ишларининг бошланишига бағишланган маросимда Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов, Ўзбекистон Республикасининг Беларусь Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Нуриддин Мамажонов ҳамда Витебск вилояти ижроия қўмитаси раиси Александр Рогожник иштирок этдилар. Тадбир давомида лойиҳанинг амалга оширилишини ифодаловчи рамзий капсула жойлаштирилди.
Маросим якунида икки халқ ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорлик рамзи сифатида қизил баргли дуб кўчатлари экилди.
Мазкур лойиҳа Ўзбекистон ва Беларусь ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, қишлоқ хўжалиги соҳасида ўзаро тажриба алмашиш ва сармоявий алоқаларни ривожлантиришга қаратилган муҳим ташаббуслардан бири ҳисобланади.
Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Post #64261
5.91K



