Аҳоли фаровонлиги ва турмуш қулайлигини ошириш йўлида муҳим қадам
Андижон шаҳридаги «Саноат» маҳалласида аҳолини сифатли ичимлик суви билан таъминлаш ва оқова сув тизимини яхшилашга қаратилган ишлар жадал олиб борилмоқда.
Ҳудудда 185 метр оқова сув тармоғи барпо этилмоқда, шунингдек, 487 метр ичимлик суви қувури янгиланмоқда. Мазкур ишлар орқали сув таъминоти барқарорлигини ошириш, санитария ҳолатини яхшилаш ва аҳоли учун янада қулай яшаш шароитларини яратиш кўзда тутилган.
Энг муҳими, амалга оширилаётган ишлар маҳалладаги 1 185 та хонадонда яшовчи 6 720 нафар аҳолининг кундалик ҳаётига ижобий таъсир кўрсатиб, уларнинг турмуш фаровонлигини юксалтиришга хизмат қилади.
Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Post #64255
1.44K