Улуғнорда ободлик ва бунёдкорлик ишлари изчил давом этмоқда
Улуғнор туманида ҳудудларни ободонлаштириш, йўл инфратузилмасини яхшилаш ҳамда аҳоли учун қулай ва хавфсиз яшаш шароитларини яратиш борасида кенг кўламли бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда.
Хусусан, Сариқ сув ва Оқ том маҳаллаларини боғловчи катта йўлда асфальт ётқизиш ишлари олиб борилиб, йўл инфратузилмаси янада яхшиланмоқда.
Мазкур ишлар маҳаллалар ўртасидаги қатновни енгиллаштириш, транспорт воситалари ҳаракати учун қулайлик яратиш, шунингдек, ҳайдовчилар ва пиёдаларнинг хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилади.
Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Post #64233
2.04K



