TGViewer
Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати @andpress · 21.3K subscribers
Post #63859 2.72K
Андижонда рақамли технологиялар маркази: «Akademiya IT Star» корхонаси томонидан қиймати 15 миллиард сўмлик лойиҳа ҳаётга татбиқ этилди

Давлатимиз раҳбарининг 2024 йил 26 февралдаги рақамлаштириш соҳасида хизматлар экспортини ривожлантиришга доир қарори асосида ташкил этилган ушбу марказ туман ва қишлоқ ёшларига ўз яшаш жойларида замонавий билимларни эгаллаш имконини бермоқда. Лойиҳанинг умумий қиймати 15 миллиард сўмни ташкил этиб, марказ фаолияти натижасида 100 та янги иш ўрни яратилди. Бу ерда маркетинг, дастурлаш ва робототехника йўналишларида ўқув курслари ташкил этилган бўлиб, ёшлар олган билимларини бевосита амалий лойиҳаларда қўлламоқдалар.

Муассаса имкониятларидан маҳаллий тадбиркорлик субъектлари ҳам самарали фойдаланиб, уларга сунъий интеллект асосида бизнесни ривожлантириш ва АТ хизматлари кўрсатилмоқда. Шу кунга қадар марказ томонидан 500 дан ортиқ тадбиркорлик субъектига жами 8,5 миллиард сўмликхизматлар кўрсатилди. Бу кўрсаткич ҳудуддаги бизнес жараёнларини рақамлаштириш ва иқтисодий фаолликни оширишда муҳим омил бўлмоқда.

Марказнинг таълим дастурлари ички бозордаги реал эҳтиёж асосида шакллантирилган. Зеро, бугунги кунда вилоятдаги 65 мингта тадбиркорлик субъекти учун SMM-менежер, мобилограф, график дизайнер, маркетолог ва сунъий интеллект мутахассисларига бўлган эҳтиёж 129 минг нафардан ортиқни ташкил этмоқда. Янги марказ ёшларни айнан мана шундай юқори даромадли касбларга йўналтириш орқали вилоятдаги кадрлар тақчиллигини қоплашга хизмат қилади.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
More from @andpress
  1. Sep 23, 2026Балиқчи туманида паррандачилик кластери: «Сокин савдо сервис» мажмуасида тўлиқ ишлаб чиқар…
  2. Sep 23, 2026Prezidentimiz parrandachilik tarmog‘idagi yirik korxonaga tashrif buyurdi. — Президент наш…
  3. Sep 23, 2026Prezident Shavkat Mirziyoyev Baliqchi tumanidagi parrandachilik klasteri faoliyati bilan t…
  4. Sep 23, 2026Prezidentimiz yosh startapchilar bilan uchrashdi. — Президент нашей страны встретился с мо…
  5. Sep 23, 2026Prezident Shavkat Mirziyoyev Baliqchi tumanidagi Sunʼiy intellekt markaziga tashrif buyuri…
  6. Sep 23, 2026Балиқчи туманида интенсив балиқчилик мажмуаси: «Chinobod real biznes» корхонасида йилига 5…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →