Ташрифдан ташрифгача
Вилоятда аҳоли бандлигини таъминлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, жорий йилнинг ўтган 9 ойи давомида 419,1 минг нафар ишсиз аҳолининг бандлиги таъминланди. Йил якунига қадар 489,5 минг нафар ишсиз аҳолининг бандлигини таъминланади.
Вилоятда ишсизлик даражаси 4,8 фоиздан 4,5 фоизга туширилди.
Бугунги кунга қадар мавжуд 880 та маҳалладаги 38 мингдан зиёд оила хонадонбай ўрганилди. Ўрганишлар натижасида аҳолининг бандлиги, даромад манбаи ва ижтимоий эҳтиёжлари бўйича 26 минг 377 та муаммо ва масала аниқланиб, уларнинг 14 минг 156 таси ёки 54 фоизи ҳал этилди.
Маҳаллаларнинг 359 таси ихтисослашган маҳаллалар ҳисобланади. Вилоятда жорий йил бошига камбағаллик даражаси 6,1 фоизни ташкил этган. Йил давомида 108,4 минг нафар камбағал аҳолини даромадли касб-ҳунар билан банд қилиш режалаштирилиб, йил якунига қадар камбағаллик даражасини 2,7 фоизга тушириш белгиланган.
Ўтган 8 ой давомида амалда 24,9 мингта оилага, 108,7 минг нафар фуқарога даромадини оширишга қаратилган 34,8 мингта хизматлар кўрсатилди.
Жумладан, 10 минг нафар ишсиз фуқаро доимий ишга жойлаштирилди, 5,1 минг нафарига молиявий хизматлар кўрсатилди, 18,8 минг нафар фуқаро тадбиркорликка жалб қилинди, 1,1 минг нафари касб-ҳунарга ўқитилди.
Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
