Кўп тадбиркор сотув бўлимини битта мезон билан баҳолайди: савдо бўляпти, пул келяпти, демак ҳаммаси жойида.
Лекин бир нечта савол бериб кўринг. Битта лид неча пулга тушяпти? 100 та мурожаатдан нечтаси сотувга айланяпти? Қайси реклама пул олиб келяпти-ю, қайсиси фақат бюджет еяпти? Эски мижозга қайта сотиш тизими борми?
Кўпчиликда бунга аниқ жавоб йўқ. Сабаби бепарволик эмас, бозорнинг ҳозирги ҳолати. Мижоздан топаётган пулимиз уни жалб қилиш харажатидан ҳали анча баланд. Маржа катта бўлганда хатолар кўринмайди.
Лекин бу абадий эмас. Рақобат кучли бозорларда компаниялар биринчи сотувдан фойда қилишга уринмайди ҳам. Мижозни олади, асосий пулни эса иккинчи, учинчи сотувдан қилади. Бизда ҳам бозор шу томонга кетяпти. Ўшанда рақамини билмаган бизнес биринчи бўлиб қийналади.
Яна бир кенг тарқалган хато бор: CRM ўрнатишни сотув бўлими қуриш деб ўйлаш. Воронка чизилади, автоматизация қилинади. Лекин мижоз ким, нега олади, нега олмайди, қайси босқичда йўқоляпти, бу ўрганилмайди. Натижада CRM бор, тартиб йўқ. Реклама бор, рақам йўқ.
Сотув бўлими 3-4 та сотувчини ўтқазиб қўйиш эмас. Сотув бўлими бу рақам, назорат ва тизим.
Шу масалада ман яқинда танишган RESTA жамоаси иши еқди. Менга ёқадиган томони, улар ишни CRM'дан бошламайди. Аввал бизнесни, маҳсулотни, мижозни ва сотувчиларни ўрганади, рақамларни чиқаради. Кейин тизимни шу бизнесга мослаб қуради. Мақсад битта: бизнес эгаси телефонни очганда қанча лид келгани, қанчаси сотилгани, мижоз қаерда йўқолаётгани, қанча пул кетиб, қанчаси қайтганини кўра олсин.
Агар сизда бу рақамлар аниқ кўринмаса, RESTA'да бепул аудитдан ўтиб кўринг. Камида қаерда пул йўқотаётганингизни ва нимадан бошлаш кераклигини билиб оласиз. Улар билан ишлайсизми ёки йўқми, кейин ўзингиз ҳал қиласиз.
Баъзан бизнесга бир марта четдан қарашнинг ўзи кўп нарсани очиб беради.
Мурожаат учун:
Оператор 1
Оператор 2
Post #7273
4.55K

- 👍 15
- ❤ 6