Бизнесда ёки раҳбар ишларда ишлаб юрганларда жуда кўп кўрдим, аксарида асосий фокус иш ва карерага кетиб қолади. Буни ортидан ҳаётда бошқа муҳим бўлган масалаларда йўқотишлар бўлади, қайсидирлари ҳеч қачон қайтиб келмайди.
Шахсий тажрибамдан келиб чиқсам, одам ҳаётида 5та йўналишга эътибор бериши, ҳаммасига вақт ажратиб билиши ва шулар орасида мувозанат қидириши керак. Юксак карера бахтга ва шахсий хотиржамликка тенг эмас. Ҳозир айтадиган нарсам қанақадир илмий эмас, шунчаки ҳаётда келган хулосам. Одам фокусини 5та йўналишга қаратиб билиши ва улар орасида мувозанат қидириши керак. Муҳими ундан бирортаси беэътибор қолиб кетмаслиги.
- Карьера (иш)
- Оила (Аввало болалар ва ундан кейин қариндошлар)
- Турмуш ўртоғи (Оиладан ташқари муносабатларнинг ўзига алоҳида эътибор муҳим)
- Дўстлар (Ижтимоий ҳаёт бахтнинг бир қисми)
- Соғлиқ (Бунга соғлиқ назоратидан ташқари спорт ва сифатли уйқу ҳам киради)
Ҳаммасига тенг вақт ажратиш имконсиз. Ҳафталик фаол вақтнинг 40-50 фоизини барибир иш олади, кимдадир бу 60-70 бўлиши мумкин. Лекин, қолганига ҳам ҳар ҳафта вақт ажратиш зарур деб ўйлайман.
Post #7266
7.38K
- 👍 62
- ❤ 15
- 😁 3