Бугун ҳаво илиқ: ҳарорат 25 даражагача кўтарилади
Ўзгидромет маълумотига кўра, бугун кундузи республиканинг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 20–25° илиқ бўлади.
Пойтахтда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3–8 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 23–25° бўлади.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларнинг айрим жойларида ёмғир ёғиши, баланд тоғли ҳудудларнинг баъзи жойларида эса ёғингарчилик қорга айланиши мумкин. Шамол 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 14–19° илиқ бўлади.
Telegram | Live | Youtube | Instagram
Post #75634
16.4K
