Охирги вақтларда саводсиз, жоҳил инсонга вақт ажратишни бутунлай тўхтатдим. Инсон ўртача 80 йил яшаса, унда таҳминан 700 минг соат бор дейлик. Шундан 250 минг соати уйқуга кетади. 35 га кирдим. Оптимистларча фикрласак, генетикам ва соғлиғим, соғлом турмушимдан келиб чиқсам, менда таҳминан яна 260 минг соатча бор. Умид қиламан.
Нега ундаги дақиқалар, соатни ҳеч нарсани тушунмайдиган, тушунишни хоҳламайдиган, саводсиз, жоҳилларга бағишлашим керак? Нега унга ҳақиқатимни сингдирай? Нега унга эътибор қилай? Ижтимоий тармоқда ўзининг ҳақиқатини мутлақ тўғри деб биладиган, йиртиқ майкада, кирлигидан сарғайган диванида ётиб, оғзига нима келса гапирадиган мавжудотга нега вақт ажратай? У ва унинг ҳаёти менга муҳимми?
Ҳеч ким билан тортишмай қўйдим. Нишонимни белгиладим, йўлимда кетяпман. Нишоним бўлмаган жой, майдондаги шахслар, ишлар, воқеаларгаям вақт ажратмасликни бошладим. Шуниси муҳимакан аслида. Ҳаёт маъносиям шу шекилли ўзи.
@Zafarello