Бу борада янги тартиб жорий этилди.
Унга кўра:
➖ туристик сафарлар ваколатли туроператорлар орқали ташкил этилади;
➖ 40 ёшгача бўлган 🇺🇿 сайёҳлар 🇪🇬 Мисрга фақат яқин оила аъзолари (ота-она, эр-хотин ёки фарзандлари) ҳамроҳлигида сафар қилиши мумкин. Бунда оила тасарруфида сафар давомида камида 5 минг АҚШ доллари миқдорида нақд маблағ мавжуд бўлиши талаб этилади;
➖ 40 ёшдан ошган мустақил саёҳат қилувчилар камида 3 минг АҚШ доллари миқдорида нақд пулга эга бўлишлари лозим;
➖ Мисрга кириш чоғида қуйидаги ҳужжат ва маълумотлар тақдим этилиши шарт:
🔹 меҳмонхона брон қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
🔹 мобил алоқа маълумотлари;
🔹 етарли молиявий таъминот тасдиғи.
➖ Миср ҳудудида бўлиш давомида туристик визани бошқа турдаги визага алмаштириш бўйича мурожаатлар қабул қилинмайди.
Маълумот учун, аввалроқ 🇹🇭 Таиланд ўзбекистонликлар учун визасиз режимни бекор қилган эди. 🇱🇻 Латвия Ички ишлар вазирлиги эса Ўзбекистон фуқароларига виза беришни вақтинча чеклаш таклифини кўриб чиқди. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги томонидан дипломатик чоралар кўрилиб, музокаралар олиб борилганидан сўнг, Латвия томони мавжуд ҳолатга ўзгартириш киритишга эҳтиёж йўқлигини билдирди.
✈️ Telegram 📷 Instagram