TGViewer
Хорижда иш Хорижда иш @xorijdagiish · 7.06K subscribers
Post #5582 1.28K
🇺🇿 ПРЕЗИДЕНТ МЕҲНАТ БОЗОРИДА ТАЛАБ ЮҚОРИ БЎЛГАН КАСБЛАР БЎЙИЧА МУҲИМ ТАШАББУСНИ ИЛГАРИ СУРДИ

Президент Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё ва Озарбайжон давлат раҳбарларининг саккизинчи Маслаҳат учрашувида талаб юқори бўлган касблар ва компетенцияларнинг минтақавий атласини ишлаб чиқиш таклифини билдирди.

📌 Мазкур атласда бугунги кунда мутахассислар етишмаётган ҳамда яқин йилларда уларга талаб ортиши кутилаётган йўналишлар бўйича мамлакатларнинг прогноз маълумотларини бирлаштириш назарда тутилмоқда.

Бу ташаббус халқаро меҳнат бозори талабларини олдиндан ўрганиш, фуқароларни талаб юқори бўлган касбларга мақсадли тайёрлаш ва уларнинг рақобатбардошлигини ошириш нуқтаи назаридан муҳим аҳамиятга эга.

Зеро, замонавий меҳнат бозорида фақат иш ўрнини излаш эмас, балки тил билими, касбий кўникма ва малака орқали ўз профессионал қийматини ошириш тобора муҳим бўлиб бормоқда.

Талаб юқори бўлган касбни эгаллаш — муносиб меҳнат ва юқори даромад сари муҳим қадам!

#ҚийматингизниОширинг

✈️ Telegram  📷 Instagram
More from @xorijdagiish
  1. Oct 8, 2026📹 2026 йил, июн ойида BestWill жамоаси ёрдамида Исроил давлатига қурилиш соҳасида ишлаш у…
  2. Oct 8, 2026Post #5580
  3. Oct 7, 2026🇸🇰 СЛОВАКИЯДА ИШ - ЯНГИ ВАКАНСИЯ! 💵 Maoш: 1200 евро + 🏠 Турар жой — БЕПУЛ 👷🏻‍♂️ Иш:…
  4. Oct 7, 2026📣Қурилиш соҳасида уста бўлсангиз - юқори даромад сизни кутмоқда! Исроилда ишлаш истагида…
  5. Oct 6, 2026📍🇸🇦 Саудия Арабистони 😀 Bestwill — Биз билан қонуний ва хавфсиз! ✈️ Telegram 📷 Instag…
  6. Oct 6, 2026👨‍💼 Юқори маошли, қонуний ва ишончли иш қидирябсизми? 💼 Ҳозирда BESTWILL хусусий бандли…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →