1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан статистика тизимида узоқ йиллар самарали меҳнат қилган фахрийлар ҳолидан хабар олинди.
Учрашувлар давомида уларнинг статистика соҳаси ривожига қўшган муносиб ҳиссаси, кўп йиллик меҳнат фаолияти ҳамда ёш кадрларни тарбиялаш ва уларга устозлик қилишдаги хизматлари алоҳида эътироф этилди.
Тизим фахрийлари йиллар давомида тўплаган бой тажриба ва билимларини ёш мутахассисларга ўргатиб, соҳада авлодлар давомийлигини таъминлаш, касбий маҳорат ва масъулиятли меҳнат анъаналарини шакллантиришга муносиб ҳисса қўшиб келган.
Фахрий устозларга байрам муносабати билан самимий тилаклар билдирилиб, уларга мустаҳкам соғлиқ, узоқ умр, оилавий хотиржамлик ва фаровонлик тиланди.





