🔴 Ўзбекистон - CPHI Milan 2026 кўргазмасида
📌 Тиббиёт ва фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси фармацевтика соҳасидаги энг йирик халқаро кўргазмалардан бири - "CPHI Milan 2026" да иштирок этмоқда.
✅ Кўргазманинг биринчи куни Агентлик директори "Merck", "Lupin Healthcare", "Syngene" каби йирик халқаро компаниялар ҳамда кўплаб соҳа вакиллари билан қатор учрашув ва музокаралар ўтказди.
✅ Мулоқотларда инвестиция, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, технологиялар трансфери ва халқаро ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, Ўзбекистон фармацевтика саноатининг салоҳияти ва янги ҳамкорлик имкониятлари тақдим этилди.
✅ Италиянинг Милан шаҳрида ўтказилаётган "CPHI Milan 2026" доирасидаги учрашувлар Ўзбекистон фармацевтика саноатининг халқаро алоқаларини кенгайтириш, янги инвестициявий лойиҳаларни шакллантириш ва жаҳон бозоридаги иштирокини кучайтириш учун муҳим мулоқот майдони бўлмоқда.
❗️ Эслатиб ўтамиз, Тиббиёт ва фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ташаббуси билан ташкил этилган “Made in Uzbekistan” миллий стендида 15 га яқин маҳаллий фармацевтика компанияси ўз маҳсулот ва имкониятларини намойиш этмоқда.
На русском | In English
Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube | linkedin
Post #522
162









