🧑💻 Шу куннинг ўзида Японияда ишлаш истагини билдириб, Миграция агентлигининг XORIJDA ISH платформасида ариза қолдирган номзодлар билан иш берувчилар суҳбат ўтказиб, ўқиш учун танлаб олдилар.
📚 Янги лойиҳа доирасида фуқароларимиз 6-8 ой давомида Япония стандартларида бепул асосда япон тили, касбий малака ва амалиёт бўйича билимларни эгаллайдилар. Ўқув жараёнлари Ангрен шаҳрида ташкил этилади.
🚛 Дастлабки босқичда 300 нафар юк автомобили ҳайдовчиларини тайёрлаш ва Япония компанияларида юқори маошли иш ўринларига жойлаштириш режалаштирилган.
📌 Хорижда ишлаш истагингиз бўлса, бизни кузатиб боринг. Айнан ушбу лойиҳа учун яна танловлар эълон қилинади фаол бўлинг!
Батафсил лавҳада
📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration