👨💻 Миграция агентлиги ва Ўзбекистон Республикасининг Япониядаги элчихонаси ҳамкорлигида Япониянинг Канагава префектурасида 80 нафар йирик япон компаниялари вакиллари иштирокида иш берувчилар форуми ташкил қилинди.
🎓 Форумда Ўзбекистоннинг инсон ресурслари салоҳияти, ёшларни халқаро меҳнат бозорига тайёрлаш ва миграция жараёнларида олиб борилаётган ислоҳотлар тўғрисида тақдимот ўтказилди.
🏆 Ватандошларимиз фаолият юритаётган япон компаниялари раҳбарлари сўзга чиқиб, юртдошларимизнинг тарбияси, меҳнаткашлиги ва юқори малакасини алоҳида эътироф этди.
"Компаниямизда ишлаётган Ўзбекистонликлар кўникмалари ва жисмоний бақувватлиги билан алоҳида ажралиб туради. Ўзбекистонлик ёшлар Япония меҳнат бозорида энг талаб юқори мутахассисларга айланишига ишонаман ва Сизларни ҳам шундай салоҳият эгалари билан компаниянгизни ривожлантиришга чорлайман!", - деди "Azbiz" компанияси директори Taku Hiyane.
🤝 Форум якунида: ишлаб чиқариш, транспорт ва логистика, хизмат кўрсатиш ҳамда қишлоқ хўжалиги соҳаларида мутахассисларни мақсадли тайёрлаш ҳамда Японияда ишга жойлаштириш юзасидан Миграция Агентлиги ва бир қатор япон компаниялари ўртасида шартномалар имзоланди.
Жумладан, “Proud Partners” компанияси жорий йилда 100 нафар, келгуси йилдан бошлаб 500 нафар ҳайдовчиларни Ўзбекистонда япон тили ва касбга ўқитиб, 2-4 минг АҚШ доллар маош бериладиган ишларга жалб қилади.
@uzmigration