TGViewer
Uzdiplomat | Расмий канал Uzdiplomat | Расмий канал @uzdiplomat · 34.7K subscribers
Post #15327 6.61K
Суд Ҳарбий прокуратурадан 15 миллион сўм ундириш ҳақида қарор чиқарди

«Эзгулик» инсон ҳуқуқлари жамияти раиси Абдураҳмон Ташанов Ҳарбий прокуратурага қарши киритган даъвоси суд томонидан қисман қаноатлантирилганини маълум қилди.

Унинг билдиришича, фуқаролик ишлари бўйича Миробод суди Ҳарбий прокуратура, собиқ ҳарбий прокурор Холбоев ва терговчи Муҳитдиновга нисбатан шаън ва қадр-қимматни ҳимоя қилиш, етказилган зарарни қоплаш ҳақидаги даъвосини кўриб чиққан.

Ташановнинг айтишича, суд Ҳарбий прокуратурадан унинг фойдасига 5 миллион сўм маънавий ва 10 миллион сўм моддий зарар ундиришни белгилаган.

Ҳуқуқ ҳимоячиси товон миқдоридан кўра, адолат қарор топиши муҳимлигини таъкидлаган.

«Менга маънавий зарарнинг қийматидан кўра адолатнинг қарор топиши муҳимроқ», — деб ёзган Ташанов.

«Бизнинг вазифамиз қонун устуворлиги ва адолат тантанасига оммани ишонтириш. Эркини англаган элни ҳеч ким оёғости қилолмайди», — деган ҳуқуқ ҳимоячиси.

Эслатиб ўтамиз, 2026 йил 28 февралда Ҳарбий прокуратура Ташановга нисбатан ёлғон ахборот тарқатиш айблови билан маъмурий иш қўзғатган.

Иш унинг қийноқлар ҳақидаги ижтимоий тармоқ постлари ва «Озодлик»ка берган интервьюси билан боғлиқ бўлган.

1 апрелда жиноят ишлари бўйича Миробод тумани суди маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳолати йўқлиги сабаб ишни тугатган. Шундан сўнг у етказилган зарарни қоплашни сўраб фуқаролик судига мурожаат қилган.

Telegram |Instagram |  You Tube | Facebook | X
  • 👍 63
  • ❤ 15
  • 😱 2
  • 🔥 1
  • 🤝 1
More from @uzdiplomat
  1. Sep 25, 2026Ўзбекистон, Қирғизистон ва Туркманистон Нетаньяхунинг БМТдаги нутқи пайтида зални тарк этг…
  2. Sep 25, 2026🔴Қозоғистон Каспийдаги фожиа қурбонлари учун мотам тутмоқда Ҳалок бўлганлардан бири Қорақ…
  3. Sep 25, 2026uzdiplomat иқтибоси:🖍 «Мия ўзгармагунча, бошқа ўзгаришлар негиз тутмас!» Абдурауф Фитрат…
  4. Sep 24, 2026🔴Taftish.uz раҳбари 10 йил 6 ойга, журналисти 4 йил 1 ойга қамалди Ҳуқуқ ҳимоячиси Абдура…
  5. Sep 24, 2026🔴Ўқитувчиларга 1 октябрь муносабати билан 1 миллион 20 минг сўмгача мукофот берилиши мумк…
  6. Sep 24, 2026🔴АҚШ ЕХҲТ кузатувчиларини сайловга таклиф қилмади ✔️Шунга ўхшаш ҳолат Ўзбекистон тарихида…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →