TGViewer
Uzdiplomat | Расмий канал Uzdiplomat | Расмий канал @uzdiplomat · 34.7K subscribers
Post #15324 7.09K
🔴Озиқ-овқат бир йилда 6,3 фоизга қимматлашди, энергия нархлари эса инфляцияни тезлаштирди

Ўзбекистонда 2026 йил июнида озиқ-овқат нархлари ўтган йилнинг шу ойига нисбатан ўртача 6,3 фоизга ошди. Умумий йиллик инфляция эса майдаги 5,5 фоиздан июнда 6,4 фоизга кўтарилди. Бу ҳақда Марказий банкнинг пул-кредит сиёсати шарҳида маълум қилинган.

Май ойида озиқ-овқатнинг йиллик қимматлашуви 6,7 фоиз бўлган. Июнда бозорларга мавсумий мевалар кўпроқ чиқиши нархлар ўсишини бироз секинлаштирган. Шунга қарамай, кўрсаткич 2025 йил охиридаги 5,5 фоиздан юқори сақланиб қолган.

Умумий инфляциянинг тезлашишига энергия нархлари ва тарифлари ошиши таъсир қилган. Электр энергияси ва тармоқ гази тарифлари кўтарилгач, хизматларнинг йиллик қимматлашуви майдаги 6,1 фоиздан июнда 7,1 фоизга етган.

Кўмир ва автомобиллар учун метан қимматлашиши, бензин ҳамда пропан нархлари ўсишининг тезлашиши эса ноозиқ-овқат товарлари нархларига таъсир қилган.

Ушбу гуруҳда йиллик қимматлашув майдаги 3,7 фоиздан июнда 5,9 фоизга кўтарилган.

Марказий банк ҳисобига кўра, шу даврда ўртача иш ҳақи нархлар ошишини ҳисобга олганда ҳам 10,8 фоизга ўсган. Яъни ўртача маошга аввалгига қараганда кўпроқ маҳсулот ва хизмат сотиб олиш мумкин бўлган.

Аммо бу ҳамманинг рўзғори бирдек енгиллашди, дегани эмас. Маоши ўзгармаган оилалар озиқ-овқат, электр, газ ва ёнилғи учун кўпроқ пул сарфлашга мажбур бўлган.

Telegram |Instagram |  You Tube | Facebook | X
  • 🤣 14
  • ❤ 7
  • 😢 5
  • 😱 3
  • 👎 1
  • 🤬 1
More from @uzdiplomat
  1. Sep 25, 2026Ўзбекистон, Қирғизистон ва Туркманистон Нетаньяхунинг БМТдаги нутқи пайтида зални тарк этг…
  2. Sep 25, 2026🔴Қозоғистон Каспийдаги фожиа қурбонлари учун мотам тутмоқда Ҳалок бўлганлардан бири Қорақ…
  3. Sep 25, 2026uzdiplomat иқтибоси:🖍 «Мия ўзгармагунча, бошқа ўзгаришлар негиз тутмас!» Абдурауф Фитрат…
  4. Sep 24, 2026🔴Taftish.uz раҳбари 10 йил 6 ойга, журналисти 4 йил 1 ойга қамалди Ҳуқуқ ҳимоячиси Абдура…
  5. Sep 24, 2026🔴Ўқитувчиларга 1 октябрь муносабати билан 1 миллион 20 минг сўмгача мукофот берилиши мумк…
  6. Sep 24, 2026🔴АҚШ ЕХҲТ кузатувчиларини сайловга таклиф қилмади ✔️Шунга ўхшаш ҳолат Ўзбекистон тарихида…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →