TGViewer
Uzdiplomat | Расмий канал Uzdiplomat | Расмий канал @uzdiplomat · 34.7K subscribers
Post #15321 6.48K
🔴Фарғонада пулли автотураргоҳлар очилади

✔️ Рўйхатда «Ёшлар боғи» ҳам бор

Фарғона вилоятининг 13 та шаҳар ва туманида пулли автотураргоҳлар ташкил этилади. Бунинг учун жами 37 766 квадрат метр — қарийб 3,78 гектар майдон белгиланган.

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров 22 сентябрь куни тегишли қарорни имзолади.

Рўйхатда Қўқондаги «Ёшлар боғи», «Наврўз тантаналар саройи» ва Турон кўчаси бор. Ушбу уч манзил учун жами 2 140 квадрат метр майдон ажратилган. Қанчаси боғга тўғри келиши ва автотураргоҳ унинг қайси қисмида бўлиши ҳужжатда кўрсатилмаган.

Фурқатдаги «Дўстлик сити» мажмуасида 2 200 квадрат метр, Учкўприкдаги «Бобошбек» савдо комплексида 5 000 квадрат метр майдон автотураргоҳ учун белгиланган. «Дўстлик сити» лойиҳасида истироҳат боғи ҳам кўзда тутилган, аммо автотураргоҳ боғ қисмида қурилиши тасдиқланмаган.
Энг катта майдонлар Ёзёвондаги «Юқори сойбўйи» ва «Ёзёвон» маҳаллаларида — жами 9 270 квадрат метр, Қўштепадаги «Қўмтепа» маҳалласида — 7 776 квадрат метр ажратилган.
Шунингдек, Қува, Қувасой, Олтиариқ, Сўх, Бағдод, Фарғона, Данғара ва Бувайдада ҳам пулли автотураргоҳлар ташкил этишга рухсат берилган.

Автотураргоҳларни шаҳар ва туман ободонлаштириш бошқармалари ишлатади.

Машиналарнинг кириш-чиқиши автоматлаштирилган тизим орқали назорат қилинади. Тўлов миқдори қарорда белгиланмаган.

Telegram |Instagram |  You Tube | Facebook | X
  • 👎 23
  • ❤ 7
  • 🤣 3
  • 😱 2
More from @uzdiplomat
  1. Sep 25, 2026Ўзбекистон, Қирғизистон ва Туркманистон Нетаньяхунинг БМТдаги нутқи пайтида зални тарк этг…
  2. Sep 25, 2026🔴Қозоғистон Каспийдаги фожиа қурбонлари учун мотам тутмоқда Ҳалок бўлганлардан бири Қорақ…
  3. Sep 25, 2026uzdiplomat иқтибоси:🖍 «Мия ўзгармагунча, бошқа ўзгаришлар негиз тутмас!» Абдурауф Фитрат…
  4. Sep 24, 2026🔴Taftish.uz раҳбари 10 йил 6 ойга, журналисти 4 йил 1 ойга қамалди Ҳуқуқ ҳимоячиси Абдура…
  5. Sep 24, 2026🔴Ўқитувчиларга 1 октябрь муносабати билан 1 миллион 20 минг сўмгача мукофот берилиши мумк…
  6. Sep 24, 2026🔴АҚШ ЕХҲТ кузатувчиларини сайловга таклиф қилмади ✔️Шунга ўхшаш ҳолат Ўзбекистон тарихида…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →