Ўзбекистон ва Ақтўбе вилояти ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди
🇺🇿🇰🇿 Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида Қозоғистоннинг Ақтўбе вилояти ҳокими ўринбосари Абзал Абдикаримов бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди.
Қозоғистонлик тадбиркорлар резина-техника буюмлари, гўшт-сут маҳсулотлари, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқатни қайта ишлаш соҳаларидаги маҳсулот ва ҳамкорлик таклифларини тақдим этди.
Музокараларда, шунингдек, енгил саноат, тўқимачилик ва логистика йўналишларида ҳамкорликни кенгайтириш, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, саноат кооперациясини ривожлантириш ва қўшма корхоналар ташкил этиш имкониятлари муҳокама қилинди.
Асосий эътибор гўшт ва сут маҳсулотларини Ўзбекистон бозорига етказиб бериш масалаларига қаратилди. Хусусан, маҳсулотларни сертификатлаш, ветеринария ва карантин талаблари юзасидан фикр алмашилди.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ақтўбелик ишлаб чиқарувчиларни маҳаллий харидорлар, ишлаб чиқарувчилар ва тармоқ ташкилотлари билан боғлаш, шунингдек, бизнес алоқаларини йўлга қўйишда кўмаклашишга тайёрлигини билдирди.
👍 Учрашув якунида томонлар алоқа маълумотларини алмашиб, аниқ ҳамкорлик йўналишлари бўйича навбатдаги бизнес-учрашувларни ташкил этишга келишиб олди.
🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
Post #24687
2.3K










- 👍 4
- ❤ 1