TGViewer
Savdo-sanoat palatasi Savdo-sanoat palatasi @uzchamber · 34.9K subscribers
Post #24671 2.55K
Бош вазир қашқадарёлик тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказди

👍 Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан тадбиркорликни ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш, аҳоли даромадларини ошириш ҳамда бизнес учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича белгилаб берилган вазифалар ижроси доирасида бугун Қарши шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов раҳбарлигида қашқадарёлик тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди.


Унда 300 нафардан зиёд тадбиркор иштирок этди. Улар орасида тўқимачилик, фармацевтика, қурилиш, хизмат кўрсатиш, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларда фаолият юритаётган ишбилармонлар бор.

Мулоқотнинг муҳим жиҳати — тадбиркорларнинг муаммо ва таклифларини бевосита масъул раҳбарларга етказиш ҳамда имкон қадар шу жойнинг ўзида ҳал этишга эътибор қаратилганидир.

Учрашувда тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари, вилоят ташкилотлари, туман ва шаҳар ҳокимлари ҳам иштирок этди.

Тадбиркорлар бизнесни юритиш ва кенгайтириш, янги лойиҳаларни амалга ошириш, молиялаштириш, инфратузилма, ер ва бошқа масалалар бўйича ўз таклифларини билдирди.

Ҳар бир мурожаат масъул раҳбарлар иштирокида кўриб чиқилди. Қўшимча ўрганишни талаб этмайдиган масалалар жойида ҳал этилди, қолган мурожаатлар бўйича эса аниқ чора-тадбирлар, ижро муддатлари ва масъуллар белгиланди.

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
  • ❤ 3
  • 🔥 1
More from @uzchamber
  1. Oct 10, 2026Йирик ресторан брендлари Янги Тошкентни танламоқда! 🔥 Bellissimo Pizza, EVOS, Safia, Oqte…
  2. Oct 9, 2026Ўзбекистон ва Ақтўбе вилояти ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари м…
  3. Oct 9, 2026Афғонистонда 4-кун 🎤 Ўзбекистонлик тадбиркор Афғонистонга илк ташрифи давомидаги таассуро…
  4. Oct 9, 2026Янги Тошкентда биринчи «Хива» ресторани очилди Бугун Янги Тошкент ҳудудида 100 кишига мўлж…
  5. Oct 9, 2026#ОАВ_биз_ҳақимизда 🇺🇿🇱🇻 O‘zbekiston-Latviya biznes forumi ______ #СМИ_о_нас 🇺🇿🇱🇻 У…
  6. Oct 9, 2026📣📣📣 ⚖️ Тадбиркорлик фаолиятида ижро жараёнига оид саволларингиз борми? Суд қарорларинин…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →