Бугун Янги Тошкент ҳудудида 100 кишига мўлжалланган «Хива» ресторани очилди. Бу жадал ривожланаётган ҳудудда хусусий бизнесни йўлга қўйиш, янги хизматлар таклиф этиш ва иш ўринлари яратишнинг амалий намунасидир.
Очилиш маросимида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Вахабов ҳамда Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш дирекцияси директори Давронжон Одилов иштирок этди.
👍 Шунингдек, тадбирда мамлакатимизнинг етакчи ресторан брендлари — Ahmad Oltin Jo‘ja, Bellissimo Pizza, Cake Lab, Evos, Feed UP, Gōsht, Gumma Xonim, Max Way, Oqtepa Lavash, Sazanchik, Sofia, «Сыроварня» раҳбарлари ҳам жам бўлди.
Уларнинг янги лойиҳа атрофида бирлашиши соҳа вакиллари ўртасидаги ҳамжиҳатлик, ўзаро ҳурмат ва қўллаб-қувватлаш муҳитини намоён этди. Бу — соғлом бизнес муҳити нафақат рақобат, балки ҳамкорлик, тажриба алмашиш ва бир-бирининг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш орқали ҳам ривожланишининг ёрқин намунасидир.
🇺🇿 Янги Тошкент — тадбиркорлар учун шаклланаётган янги бозор. Замонавий инфратузилма, янги турар жойлар ва аҳолига хизмат кўрсатиш эҳтиёжининг ортиши ресторанчиликдан тортиб савдо ва бошқа хизматлар соҳаларигача янги лойиҳалар учун имконият яратмоқда.
«Хива» ресторанининг очилиши эса ушбу имкониятларни аниқ бизнес лойиҳасига айлантириш мумкинлигини кўрсатади.
🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube

