™️™️™️™️
Ўзбекистон — Польша: янги логистика йўналишлари ва бозорлар муҳокама қилинди
🇺🇿🇵🇱 Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раҳбарияти Люблин Савдо-саноат палатаси раиси Дариуш Едлина бошчилигидаги Польша ишбилармонлар делегацияси билан учрашди.
14 нафар польша тадбиркори иштирок этган мулоқотда 3D-моделлаштириш ва сунъий интеллект, энергетика, қурилиш, логистика, суғурта, кимё саноати, кўчмас мулк, кўчатчилик ҳамда биологик фаол қўшимчалар ишлаб чиқариш каби йўналишлар қамраб олинди.
🎤 Учрашувда савдо ҳажмини ошириш, инвестиция лойиҳаларини йўлга қўйиш ва тўғридан-тўғри бизнес алоқаларини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Томонлар учун қизиқ бўлган йўналишлардан бири — Ўзбекистон орқали Польша маҳсулотларини Афғонистон ва Ироқ бозорларига етказиб бериш ҳамда мавжуд логистика имкониятларидан самарали фойдаланиш масаласи бўлди.
👍 Мулоқот якунида тадбиркорлар ўртасида B2B учрашувларини ташкил этиш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олинди.
🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
Post #24341
1.68K







- ❤ 1