🇺🇿🇮🇶 Ироқнинг Эрбил шаҳрида CONSTRUCT IRAQ 2026 халқаро кўргазмаси доирасида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳамда Савдони ривожлантириш компанияси ташаббуси билан 22–25 сентябрь кунлари бизнес-миссия ташкил этилмоқда.
🛬 Ўзбекистондан йўл олган тадбиркорлар ва ташкилотчилардан иборат делегация Эрбилга етиб борди. Энди уларни бир неча кунлик жадал бизнес учрашувлари, музокаралар ва янги ҳамкорлик имкониятлари кутмоқда.
Бизнес-миссия доирасида тадбиркорлар хорижий компаниялар билан B2B учрашувлар ўтказиб, янги харидор ва ҳамкорлар излайди. Шунингдек, Ироқ бозори ўрганилиб, экспорт, саноат кооперацияси ва янги лойиҳалар бўйича музокаралар олиб борилади.
🏗️ CONSTRUCT IRAQ 2026
— қурилиш ва саноат соҳаларидаги йирик халқаро майдонлардан бири бўлиб, жорий йилда кўргазма 17 минг кв. метр майдонда ўтказилиб, унда 400 дан ортиқ халқаро иштирокчи қатнашиши кутилмоқда.
🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube

