ОЛИЙГОҲДА “ДЕКАН КУБОГИ” ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ
Қайси идора ва ташкилотда ёхуд ўқув масканида жисмоний тарбия ва спорт ривожига жиддий ёндошилса, у ерда соғлом турмуш тарзига риоя қилинса ўша жойда ишнинг унуми ҳам, баракаси ҳам юқори бўлади. Бу муболаға эмас, албатта.
Бу борада Урганч давлат педагогика институтида диққатга молик ишлар амалга оширилаётир. Чунончи, талабалар, қўйингки, профессор-ўқитувчилар ва ходимлар ўртасида уюштирилаётган спорт тадбирлари буни исботи.
“Беш ташаббус олимпиадаси” ўйинлари доирасида педагогика факультетида мини футбол ва волейбол бўйича ташкил этилган “Декан кубоги” ҳам олийгоҳда спортни янада оммалаштиришга қаратилаётган эътибор самарасидир.
КАНАЛИМИЗГА АЪЗО БЎЛИНГ
👇👇👇
https://t.me/khorazmsoyaibosm
Post #45172
814