Хоразм вилояти Спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетика бўйича ихтисослаштирилган спорт мактаби расмий телеграм канали.
Мурожаат учун: @A_mirsport
Бизнинг каналимизга аъзо бўлинг
https://t.me/khorazmsoyaibosm
Post #15732
53

“ЁШЛАР КУНИ” МАЗМУНАН БОЙ КЕЧМОҚДА
Маълумки, Президентимиз ташаббуси билан “Ёшлар куни” ҳаётга татбиқ этилган. Ҳар ҳафтанинг пайшанба куни соҳа мутассаддилари спортчилар билан учрашиб, уларнинг шуғулланишлари учун яратилган шароитлар, таклиф ва истакларини ўрганишмоқда.
Жорий пайшанба ҳам бундан мустасно бўлмади. Спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетика бўйича ихтисослаштирилган спорт мактабида бўлиб ўтган навбатдаги тадбирда маҳорат масканининг гандбол, бадминтон, шахмат, чим устида хоккей, баскетбол ва теннис гуруҳларининг 55 нафар тарбияланувчиси иштирок қилди.
Давра суҳбати тарзида уюштирилган учрашувда Хоразм вилояти Спорт бошқармаси бошлиғи ўринбосари Дилшод Ибрагимов ва СЎТЕАИСМ директори Жамоладдин Абдуллаев қатнашиб, ўғил-қизларнинг фикр-мулоҳазаларини тинглашди, келгуси режалари билан қизиқдилар. Ўз навбатида ёш спортчиларнинг саволларига жавоблар беришди.
КАНАЛИМИЗГА АЪЗО БЎЛИНГ
👇👇👇

- ❤ 1