#диққат!
Сиз хорижий тилни биласизми? Тиббиёт соҳасида фаолият юритасизми? Унда бу имконият айнан сиз учун!
Тошкент вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси хорижий тилни биладиган шифокорлар ва ўрта тиббиёт ходимларини ҳамкорликка ва ишга таклиф этади.
Бугунги кунда вилоятимиз тиббиёт муассасаларида фаолият юритаётган хорижий тилни биладиган мутахассислар Россия, Корея, Франция, Хитой, Озарбайжон, Туркия, Япония, Германия ва Бирлашган Араб Амирликларида малака ошириб, орттирган халқаро тажрибаларини амалиётда қўлламоқда.
Энг муҳими, хорижда малака ошириш ва ўқитиш билан боғлиқ харажатлар давлат томонидан тўлиқ қопланади.
Шунингдек, ушбу мутахассислар келгусида вилоят марказида ташкил этилаётган Кўп тармоқли тиббиёт марказида фаолият юритади.
Сизда ҳам бу имконият бор! Хорижий тилни биласизми? Унда имкониятни қўлдан бой берманг — бизнинг сафимизга қўшилинг!
Мурожаат учун телефон рақами: 55 900 07 35
Website|Telegram | Facebook |YouTube | Instagram
Post #23381
6.72K