#РАСМИЙ_МУНОСАБАТ
ХУСУСИЙ КЛИНИКАДА БЕМОР АҲВОЛИ ОҒИРЛАШГАНИ ЮЗАСИДАН ТЕКШИРУВ БОШЛАНДИ
Ижтимоий тармоқларда Ангрен шаҳридаги хусусий тиббиёт муассасасида тиббий ёрдам кўрсатилганидан сўнг фуқаронинг соғлиғи оғирлашгани ҳақида хабар тарқалди.
Мазкур ҳолат Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан назоратга олинди.
Ҳолатни ҳар томонлама ва холис ўрганиш мақсадида бошқарма томонидан ишчи гуруҳ тузилиб, хизмат текшируви тайинланди. Текширув жараёнида беморга кўрсатилган тиббий ёрдам сифати, даволаш жараёни ва ҳолатнинг келиб чиқиш сабаблари тегишли мутахассислар иштирокида ўрганилади.
Текширув натижалари асосида ҳолатга ҳуқуқий ва тиббий жиҳатдан баҳо берилади ҳамда қўшимча маълумот тақдим этилади.
Website|Telegram | Facebook |YouTube | Instagram
Post #23312
4.01K
