#ҳамкорлик
АҲОЛИГА ТИББИЙ ВА ИЖТИМОИЙ ХИЗМАТ КЎРСАТИШ МАСАЛАЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ
Бугун вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Тўрақул Арзиқулов аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига хизмат кўрсатувчи Ижтимоий ҳимоя мажмуаси фаолияти билан танишди.
Мулоқотда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи Миразиз Мирсултонов соҳада амалга оширилаётган ишлар юзасидан маълумотлар бериб ўтди.
Учрашувда аҳолини тиббий кўрикдан ўтказиш, тиббий-ижтимоий экспертиза жараёнларини мувофиқлаштириш, реабилитацияга йўналтириш ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга зарур хизматларни манзилли ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.
Томонлар фуқароларни тиббий ва ижтимоий хизматларга йўналтиришни мувофиқлаштириш, маълумот алмашинувини йўлга қўйиш ҳамда аҳолига комплекс хизмат кўрсатиш бўйича ҳамкорликни кучайтиришга келишиб олдилар.
Website|Telegram | Facebook |YouTube | Instagram
Post #23387
2.92K










- 👍 1