Газ етиб бориши қийин бўлган абонентлар рўйхати вилоят ҳокимликлари томонидан тасдиқланади
Яна бир қарор лойиҳаси билан ҳукуматнинг 2024 йил 16 апрелдаги 204- сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Хусусан, газ етиб бориши қийин бўлган абонентлар рўйхати Энергетика вазирлиги, “Ҳудудгазтаъминот” АЖ ва “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ таклифлари асосида вилоят ҳокимликлари томонидан тасдиқланиши таклиф этилган (иссиқлик мавсуми учун 350 кВт.соат базавий меъёр газ етиб бориши қийин ҳудудларда ҳам амал қилади). Бу борада имкон қадар субъективликни камайтириш учун ҳисоблагичлар (АСКУГ) кўрсаткичларидан фойдаланиш ўринли бўларди.
Иситиш мавсуми ўзгаришсиз — Қорақалпоғистон ва Хоразмда октябрь февраль, бошқа ҳудудларда эса ноябрь -февраль ўлароқ қолмоқда. Иситиш мавсумини ўтган йиллардаги тажрибалардан келиб чиқиб 15 мартга қадар кафолатли узайтириш ва тегишли базавий меъёрларни шунга мувофиқ белгилаш адолатли бўларди.
Post #13481
15.7K